02.06.2022
Тупроққалъа тумани ҳудудида жами 256.4 километр узунликдаги ички хўжалик йўллари мавжуд бўлиб, шундан 107.5 километр қисми тупроқ йўллардан иборат.
Бугунги кунда ушбу йўлларнинг 214.5 километр (83.6 фоизи) қисми таъмирталаб йўллар ҳисобланади.
Мутасаддилар томонидан 2022-2026 йилга қадар бу борадаги камчиликларни босқичма-босқич бартараф қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар ишланиб, таклифлар юқори турувчи тегишли идора ва ташкилотларга берилган.
Ўтган 2021 йил давомида Тупроққалъа туманида жами 22.4 километр узунликдаги ички хўжалик йўлларида таъмирлаш ишлари бажарилган. Жумладан: 16.4 километр тупроқ йўлларга қум тош аралашмаси (ШПС) ётқизиш ишлари, 2.7 километр йўлларига асфальт, 2.3 километр узунликдаги ички хўжалик йўлларига тош ётқизиш ишлари олиб борилган.
Хусусан, “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 11.4 километр, openbudget.uz сайти орқали жамоатчилик фикрига асосан маҳалий маблағлар ҳисобидан қарийиб 1,5 километр ва бошқа дастурлар асосида 24,1 километр ички хўжалик тупроқ йўлларида таъмирлаш ҳамда ШПС ётқизиш ишлари олиб борилиб, ҳолати яхшиланди.
Мурожаатда келтирилган кўча соҳа мутасаддилар томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5072-сонли ва 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5250-сонли қарорларига асосан, ташаббусли бюджет жараёнида қатнашишлари, маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланган ҳолда бу муаммони ҳал қилиш имконияти мавжуд эканлиги тушунтириб ўтилди.