14.08.2021
Туман бўйлаб ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, истеъдодларини рўёбга чиқариш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қолаверса, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш ҳамда ривожлантириш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, ёш бўлишига қарамасдан ўзининг маҳсулотлари билан аҳоли кўнгилидан жой олиб бораётган тадбиркорлар Жумабоева Шахло ҳамда Мадримов Шехназарлар ҳам шулар жумласидандир.
Ўзининг яратувчанлиги асосида кийимлар тикиш билан шуғулланаётган Жумабоева Шахло ҳамда муаллифлик мебелларини ишлаб чиқараётган Мадримов Шехназарларнинг ишлаб чиқариш цехларига ташриф буюрган туман ҳокими Алишер Салаев тайёр маҳсулотлар билан танишар экан ёш тадбиркорларни қийнаётган масалалар билан қизиқиб, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрди.