Медиа-тур: Экспортга ихтисослашган янги корхоналар
29.05.2021
Карантин вақтида инқирознинг олдини олиш учун тадбиркорларга, саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш объектларига кўмаклашиш масаласи устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан туман ҳокими А.Салаев жойларда тадбиркорлар билан учрашиб, уларни муаммо ва масалаларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими бошчилик бир гуруҳ ОАВ ҳодимлари тумандаги “DEVELOP TEXTILE” тукувчилик фабрикаси ва "FUTURE INDUSTRY SYSTEMS" корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Фабрика раҳбарлари билан иш кўламини янада ошириш, келгуси режалар, муаммолар каби масалаларда суҳбатлашилди.