30.11.2022
Жамиятимизда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларга нисбатан тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали
ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратиш, шунингдек, Хотин-қизларга нисбатан тазйиқлар ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаб ҳамда
шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари кўришга хизмат қилувчи “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонун асосида зўравонлик, жинсий, жисмоний, иқтисодий, руҳий зўравонликлар, иш жойи, тазйиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, муҳофаза ордери каби тушунчаларнинг мазмуни ва моҳияти кўрсатилиб, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш ҳамда бу каби ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олди олиниши учун муҳим қадам бўлади.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди ҳамда уларни олдини олиш борасида ваколатли органлар ёки ташкилотларга мурожаат қилиш билан биргаликда, бевосита судга ҳам мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги хусусида кўрсатилган.
Юқоридаги қонун, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида бугун Тупроққалъа туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси И.Исмоилов, туман ИИБ ва прократура ҳодимлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.