
ТУПРОҚҚАЛЪА ХУДУДИДА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАСКАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
15.06.2022

Хоразм вилояти ҳокимининг 2021 йил
16 ноябрдаги “Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш тўғрисида”ги 149-12-0-Q/21-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тупроққалъа тумани 1-сектор ҳудуди, “Тупроққалъа маскани” маҳалласида Касб-ҳунарга ўқитиш маскани ўз иш фаолиятини бошлади.
Ушбу касб-ҳунарга ўқитиш масканида тикувчилик, ошпаз- қандолатчи, сартарошлик (аёллар сартароши) каби қисқа муддатли касбларга аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмасига асосан бепул ўргатилади ва ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими дипломига тенглаштирилган давлат намунасидаги сертификат берилади.