12.03.2022
«Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Тупроққалъа туманида «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ўтказилди.
Унинг якунига кўра, 4-сон умумий ўрта таълим мактаби 1-ўринни қўлга киритиб, 100 млн сўм мукофотга эга бўлди. 2-ўринни эгаллаган 20-сон мактаби 75 млн сўмни, 3-ўринни эгаллаган 10-сон мактаби 50 млн сўмни қўлга киритди.
Шунингдек, танловда ғолиблар қаторида бўлган мактаблар ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари туман ҳокими Алишер Салаев томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Энди 4-сон умумий ўрта таълим мактаби танловнинг вилоят босқичида иштирок этади.
Тупроққалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати