Тупроққалъа туманида Адлия бошқармаси қабули бўлиб ўтди.
26.01.2021
Тупроққалъа туманида Адлия бошқармаси қабули бўлиб ўтди.
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Назаров , Халқ қабулхонаси вакиллари, туман ҳокимлиги ходимлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг ўзларини қийнаб келаётган ҳолатлар юзасидан мурожаатлар Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Назаров томонидан тингланди.
Қилинган мурожаатлар юзасидан шу жойнинг ўзида бир қанча масалалар ҳал этилиб, ечими маълум вақт талаб этиладиган масалалар ўрганилиб, ижроси кўриб чиқилиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топширилди ва назоратга олинди.