15.12.2021
Тупроққалъа туманида 2021 йил амалга оширилган ишлар ва келгуси 2022 йилда кутилаётган натижалар юзасидан ҳисобот
Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар ва сессия иштирокчилари!
Тупроққалъа тумани камбағалликни қисқартириш, янги ишчи ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида барча соҳаларда самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида гапириб ўтсам.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми январ-октябр ойларида
4 трлн. 211,3 млрд. сўмни ташкил қилди. 2021 йил якунига қадар
5 трлн. 239,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 114,3 фоизни ташкил этади.
Вилоятнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришидаги Тупроққалъа туманининг улуши 47 фоизини ташкил қилади.
2022 йилда 6 трлн. 241,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилди.
Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми январ-октябр ойларида 3 трлн. 258,3 млрд. сўмни ташкил қилди. 2021 йил якунига қадар
4 трлн. 102,0 млрд. сўмлик халк истеъмол моллари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 113,7 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 4 трлн. 837,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилди.
Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ялпи ҳажми январ-сентябрь ойларида 324,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Йил якунига қадар 572,0 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 109,3 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 588 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Қурилиш ишлари ҳажмиянвар-октябрь ойларида 112,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 135,3 фоизни ташкил этди. 2021 йил якунига қадар 124,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажаралиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 125,0 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 144,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиши режалаштирилди.
Чакана савдо айланмаси январ-ноябрь ойларида 147,7 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати
112,6 фоизни ташкил этди. 2021 йил якунига қадар 267,9 млрд. сўмлик чакана савдо айланмаси амалга оширилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 120,9 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 294,7 млрд. сўмлик чакана савдо айланмаси амалга оширилиши режалаштирилди.
Шунингдек, жами хизматлар ҳажми январ-октябрь ойларида
167,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 153,9 фоизни ташкил этди. 2021 йил якунига қадар
225,0 млрд. сўмлик хизматлар хажми амалга оширилиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 180,2 фоизни ташкил этади.
2022 йилда 277 млрд. сўмлик хизматлар хажми амалга оширилиши режалаштирилди.
Туманда жорий йил 1 декабрь ҳолатига жами кичик бизнес субъектлари сони 544 таниташкил қилиб хозирда 518 таси фаолият юритмоқда. (Бугунги кунда фаолиятсиз 26 таси ихтиёрий тугатиш жараёнида).
Ўтган 2021 йил январ-ноябрь ойларида жами 143 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди шундан, 132 таси кичик бизнес субъектларидан иборат.
Шунингдек, вақтинча фаолият юритмаётган (27 та тадбиркорлик субъекти) юридик шаҳсларни фаолиятини тиклаш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар, солиқ органлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг кўмаги, тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида ушбу корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил январ-ноябрь ойларида “Хар бир оила - тадбиркор”, “Хунармандчиликни ривожлантириш” ҳамда “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш” давлат дастурлари орқали 501 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга 12,3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Шундан, 163 нафар ёшларга 4,2 млрд. сўм ҳамда 331 нафар аёлларга 5,5 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали жами 28,0 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳамда 700 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича
2021 йилнинг январ-ноябрь ойларида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан иш билан банд бўлмаган ишсиз фуқаролардан 579 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб 1 декабрь ҳолатига 594 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди ва белгиланган режа 102.6 фоизга бажарилди.
Шунингдек жорий йил декабрь ойида яна 31 та янги ишчи ўринлари ташкил қилинади.
2021 йил январ-ноябрь ойлари давомида 979 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди ва уларга 627 млн. сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланиб тўлаб берилди. Декабрь ойида яна 80 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиб, уларга 78.5 млн. сўм миқдорида иш ҳақи тўлаб берилади.
2022 йилда 14 та йўналишда жами 5078 та янги ишчи ўринлари яратишни режа қилиб олдик. Жумладан:
- Янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига - 401 та,
- Корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига – 52 та,
- Лидер тадбиркор лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига-237 та,
- Меҳнат вазирлиги субсидиялари орқали – 224 та,
- Саноат лойиҳалари ҳисобига – 199 та,
- Хизмат кўрсатиш лойиҳалари ҳисобига – 102 та,
- Қишлоқ хўжалиги лойиҳалари ҳисобига – 140 та,
- Оилавий тадбиркорлик кредитлари ажратиш ҳисобига – 700 та,
- Аҳолига ижарага ер ажратиш ҳисобига – 624 та,
- Ерларни ўзлаштириш ва бўшаган ерлар ҳисобига – 135 та,
- Пахта-ғалла кластери томонидан – 150 та,
- Ижтимоий соҳа, Обод қишлоқ дастурлари қурилишида – 126 та,
- Касбга тайёрлаб чет элга жўнатишорқали – 600 та,
- Жамоатчилик ишлари ҳисобига- 1388 та ишчи ўринлари яратилади.
Ҳурматли депутатлар ва сессия иштирокчилари!
Бюджет тушумлари бўйича
Туман бўйича 2021 йил учун бюджет даромадларига 51,5 млрд.сўм йиллик режа белгиланиб, 1 декабр ҳолатига белгиланган йиллик режанинг бажарилиши 110,3 фоизни (яъни 56,3 млрд.сўмни) ташкил қилмоқда.
2021 йил якунига бюджетга 62,7 млрд.сўмга ёки 120,7 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Туманда ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича жорий йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан,
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 9 та маҳаллада 61 км қувурлар ётқизилиб, янгидан сув тақсимлаш иншоатлари қурилди. Натижада 2700 та хонадон ичимлик сув билан таъминланиб, ҳозирги кунда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси
82,1 фоизни ташкил қилмоқда.
2022 йилда жами 60,4 км қувурлар ётқизилиб, сув тақсимлаш иншоати қурилади. Натижада 1855 та хонадон ичимлик сув билан таъминланади.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича
Жами 48,4 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 16 та трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Бажарилган янги қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлар натижасида 18 та маҳаллалардаги 56,8 минг аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати янада яхшиланди. Шунингдек, 863 та хусусий ва оилавий тадбиркорларнинг электр энергиясига бўлган талаби қондирилди.
2022 йилда жами 5 та янгидан трансфармотор ўрнатиш, 6 км, узунликдаги ҳаво-линияларини янгидан қуриш ва 6,3 км узунликдаги ҳаво-линияларини реконструкция қилиш режалаштирилган.
Табий газ бўйича
Туманда табиий газ тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 6 дона газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди.
Бугунги кунгача жами 14233 та аҳоли хонадонларидан 5593 тасига янги замонавий АСКУГ газ ҳисоблагич ўрнатилди. Натижада, туман аҳолисининг 99,3 фоизи табий газ билан таъминланди.
Автомобил йўллари бўйича
2021 йилда 7,0 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 4,5 км маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллар, ички йўллардан 27,5 км (қум шағал аралашмаси) узунликдаги жами 39,0 км йўллар таъмирланиб холати яхшиланди ва 1 та кўприкни таъмирлаш ишлари бажарилди.
2022 йилда 18 та маҳаллада жами 50,3 км, шундан 1,2 км ички хўжалик йўлларини асфалта-бетон билан таъмирлаш ҳамда 49,1 км ички хўжалик йўлларига қум шағал аралашмаси ётқизиш режалаштирилган.
Булардан ташқари туманимизда ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, таъмирлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, “Саримой” маҳалласида “Саримой” оилавий шифокорлик пункти 3 млрд 207 млн сўмга янгидан қурилди.
2 та мактабгача таълим ташкилоти капитал таъмирланиб, 13 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиниб, қамров 86,5 фоизга етказилди.
2022 йилда обод қишлоқ давлат дастури асосида "Саяпир" маҳалласидаги 9-сон мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш натижасида қўшимча 90 нафар тарбияланувчи қамраб олинади;
янгидан 1 та 100 ўринли давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 3 та 125 ўринли оилавий мактабгача таълим ташкилот ишга тушириш режалаштирилган.
Бунинг натижасида туманда 3 ёшдан - 7 ёшгача бўлган болаларнинг қамров даражаси 96 фоизга етказилади.
Туманда жами 22 та умумий ўрта таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда. Улардан 18 та умумий ўрта таълим мактаби, 3 та ихтисослаштирилган мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият кўрсатмоқда.
Жорий йилда 6 та умумтаълим мактаблари 2021 йил инвестиция ва “Обод қишлоқ” дастури асосида 16 млрд 244 млн 217 минг 549 сўм маблағ ҳисобига таъмирланди.
2021-2022 йиллар мобайнида 1 та болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли туман маркази ўйингохи қайта қурилиши эвазига 220 нафардан ортиқ ёшларни спортга қамраб олиниши режалаштирилган.
Туманимиз спортчилари Осиё чемпионатларида 1 та олтин, 1 та кумуш 5 та бронза медалларини қўлга киритганлиги ҳаммамизни фахрлантирди.
Жумладан, шуни фахр билан айтишимиз мумкинки Руминия давлатининг Бухарест шаҳрида 2021 йил 24-ноябрдан 3-декабр кунларида спортнинг армрестлинг тури бўйича Жаҳон чемпионатида туманимиздан 1 нафар спортчимиз иштирок этиб, Йўлдошев Ярашбой кумуш медалини қўлга киритиб, мусобақада муносиб қатнашиб, Давлатимиз байроғини кўтаргани, қолаверса туман ҳокими томонидан қиммат баҳо совғалар билан тақдирланиши спортчиларимиз шижоатига ғайрат қўшди ва спортчиларимиз туманимизнинг чекка маҳаллаларида ва умтаълим мактабларида Республикамиз байроқларини баланд кўтариб маҳаллалар ёшлари билан ўтказилган мастер-класслар ва учрашувларда бутун бир Тупроққалъалик ёшлар уларнинг ортидан эргашишга, улар ҳам спортга бўлган шижоати ортиб тумандаги барча спорт иншоатларда ёш хаваскор спортчиларнинг сони ошгани сезиларли даражада деб бемалол айталаман.
Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди
“Темир дафтар” бўйича амалга оширилаётган ишлар.
- Темир дафтар”га киритилган жами эҳтиёжманд оилалар 411 тани, оила аъзолар сони 1708 та, шундан меҳнатга лаёқатли ишсизлар 490 тани ташкил қилади.
- Халқ депутатлари туман кенгаши қарори асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилган эҳтиёжманд оилалар сони 360 тани (ёки 87,6 фоизни) ташкил қилади.
- Бугунги кунда ижтимоий химояга мухтож 51 та оила(1-секторда 29 та, 2-секторда 9 та, 3-секторда 5 та, 4-секторда 8 та) “Темир дафтар” рўйхатда туради. Кўрсатилган ёрдам турлари бўйича тўхталиб ўтсам. 484 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 99 та оилага субсидия асосида 290,3 млн сўмга иссиқхона қуриб берилди, 206 та оилага
92,5 млн.сўм нақд пул ҳомийлар томонидан берилди, 14 та оилага 6,2 млн. сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди, 4та оилага 9 бош қорамол, 11 та оилага 39 та қўй-эчки, 22 та оилага 250 та товуқ берилди. 2020 йилда жами кўрсатилган ёрдамлар миқдори 1 млрд. 118 млн.сўмни бўлиб, жами
1 млрд 352 млн.сўмлик ёрдам кўрсатилди. - Шунингдек, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан жами 74 та оилаларга 163,6 млн.сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 64 та оилага 4,6 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, 50 та оилага 72,1 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар берилди, 2 та оилага 15 млн.сўмлик дори-дармонлар,
8 та оилага соғлиқларини тиклаш (операция) учун 9 млн.сўм шифохоналарга ўтказиб берилди. Ижтимоий химояга мухтож 2 та оилага хомийлик хисобидан 105 млн.сўмлик уй жойқуриб берилди.
Аёллар дафтари бўйича
“Аёллар дафтари” бўйича 1-босқич ва 2-босқичда 3655 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар“Аёллар дафтари”га киритилди ҳамда
- 339 нафарининг доимий бандлиги таъминланди;
- 32 нафарига ер берилди
- 56 нафарининг ўзини ўзи бандлашига эришилди
- 587 нафари қайта касбга ўқитилди
- 202 нафарига кредит олишида ёрдамлашилди
- 14 нафарига субсидия орқали иссиқхона қуриб берилди
- Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 191 нафар аёлларга жами
39 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдам берилди. - Уй жойга мухтож 13 нафар аёллар турар жой билан таъминланди
- 11 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди
Шунингдек бир қатор моддий, тиббий ва хуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
Туманда бугунги кунгача “Аёллар дафтари”га киритилган
хотин-қизлардан 3566 нафари Халқ депутатлари туман кенгашининг
тегишли қарорларига асосан “Аёллар дафтари”дан чиқарилди, ҳозирги кунда “Аёллар дафтари”да 89 нафар хотин-қизлар мавжуд.
“ Ёшлар дафтари” бўйича
Бугунги кунда туман аҳолисининг 12 минг 25 нафарини (ёки 22,1 фоизини) 18-30 ёшдаги ёшлар ташкил қилиб, 5 минг 24 нафари билан сўровнома ўтказилди, бугунги кун ҳолатига ушбу ёшлардан
4 минг 24 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ўтган давр мобайнида жами ёшларнинг 3 минг 740 нафари (92,9 фоиз) дафтардан чиқарилди.
Жумладан,
- ишсиз ёшларнинг 568 нафари доимий ишларга жойлаштирилган,
- 34 нафар ёшларга 1 млрд 86 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган,
- 789 нафар ёшларга 157,8 гектар ер майдони ажратилди,
- 23 нафарига меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилди,
- 560 нафари “Устоз шогирд” анъанаси бўйича хунармандларга бириктириш,
- 175 нафари ташқи миграциясини ташкил этиш,
- 157 нафари хайдовчиликка ўқитиш орқали,
- 111 нафарини истеъдодларини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш орқали;
- 84 нафарига сафарбарлик чақирув резерви ҳаражатларини қоплаб бериш орқали;
- 32 нафарини тўлов-кантракт суммасини тўлаб бериш орқали;
- 17 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаши орқали ;
- 26 нафари бошқа йўналишлар доирасида дафтардан чиқарилган.
Шунингдек, 298 нафар ёшлар тадбиркорлик ва бизнесга ўқитилиб, 215 нафарига сертификат берилди ва сертификат олганларнинг 34 нафарига 1.86 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.
“Ёшлар: 1+1” дастури орқали 559 нафар ёшлар салоҳиятли тадбиркорлар ҳамда ҳунармандларга бириктирилган.
Тупроққалъа туманида бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2787 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 992 млн. 882 минг сўм маблағ сарфланди.
Аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли фармонига кўра Тупроққалъа туманида жами 120 та шулардан, 17 таси шаҳарларда, 80 таси қишлоқ жойларида уй жой сотиб олиш учун ва 23 таси уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидиялар берилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда уй-жой сотиб олишда давлат субсидиясини олиш учун жами 171 та аризалар келиб тушди, шулардан жами 35 та аризалар уй-жой комиссияси томонидан ижобий ҳал этилди. Жумладан 15 таси шаҳар жойларидан, 20 таси қишлоқ жойларидан уй жой сотиб олиш учун субсидиялар бериш тўғрисида ижобий хабарномалар берилган. Хозирги кунда яна 2 та шаҳар жойларидан, 61 та қишлоқ жойларидан уй жой сотиб олиш учун ва 23 та оилага якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидиялар берилиши кўзда тутилган.
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2021 йил 11 мартдаги 6186-сон фармонига асосан "Обод" маҳалласи худудидан
2 та 60 хонадонли арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жойлар ҳамда янги тартиб дорасида 5 та 100 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида 2022 йилда жами 520 та оила уй-жой билан таъминланади.
“Янги Ўзбекистон” массивларини барпо қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш тўғрисидаги ПФ-32-сонли Фармонига асосан Тупроққалъа туманидаги “Обод” маҳалласи танлаб олинди.
Тупроққалъа туманининг аҳолиси бугунги кунда 56,1 минг нафарни ташкил қилади. Аҳолининг кўпайиши ҳисобига 2030 йилга бориб 70 минг нафарни ташкил қилиши кутилмоқда. Аҳолининг уй-жойга бўлган талаби, келиб тушган мурожаатларга кўра 500 дан зиёдни ташкил қилмоқда.
“Янги Ўзбекистон” массивини барпо этиш учун 10,5 гектар майдон танлаб олинди. Массивда жами 33 та 5 қаватли 660 та хонадонли уй-жойлар, жумладан, 2022 йилда 5 та 5 қаватли 100 та хонадонли уй-жойлар қурилади. Шунингдек, 2022-2026 йилларда массивдаг янгидан
460 ўринли умутаълим мактаби, 2 та 160 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, шифохона бино ҳамда 2 та савдо комплекси маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ишга туширилади. Бунинг натижасида 547 та янги ишчи ўринлари яратилади.
“Яшил макон” лойиҳаси бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг2 ноябрь куни бўлиб ўтган видео-селектор йиғилишида белгилаб берилган кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” топшириқ ижросини таъминлаш бўйича туманда 2021 йил куз, 2022 йил бахор ойларида жами 939 минг дона шундан 2021 йил куз мавсумида 241 минг дона манзарали ва мевали дарахтлар экилиши режалаштирилган бўлиб бугунги кун ҳолатига 157,4 минг ёки 65,3 фоизга бажарилиб кўчат экиш ишлари давом қилмоқда.
Инвестиция лойиҳалари бўйича
Туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш, туманнинг инвестицион жозибардорлигини ошириш мақсадида бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.
Олиб борилган ишлар натижасида олдимизга қўйилган экспорт ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режаларини ортиғи билан бажаришга эришдик. Хусусан, жорий йилнинг 1 декабрь холатига туманда 14,5 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган бўлса, жами 6 млн. 44 минг долларлик шундан 4 млн. 222 минг долларлик саноат маҳсулотлари,
1 млн. 821 минг долларлик қишлоқ хўджалиги маҳсулотлари экспортга ортилди ва экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 142 фоизни ташкил қилди.
Шу билан бирга, туман аҳолиси доимий иш ўринлари билан таъминлаш, туманда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш мақсадида 56 та лойиҳалар доирасида
955,1 млрд.сўмлик инвестицияларнинг ўзлаштирилиши натижасида
2 минг янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг
1 декабрь холатига 793,4 млрд.сўмлик инветициялар ўзлаштирилиши хисобига 33 та лойиҳалар ишга туширилиб, 764 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
2022 йилда умумий қиймати 95,6млрд.сўмга тенг 21 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида 426 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Хусусан:
- “Future Industry Systems” МЧЖнинг қиймати 16,8 млн. долларга тенг “Электр двигателлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси,
- “Future Industry Systems” МЧЖнинг қиймати 7,4 млн. долларга тенг “Кичик маиший техника восилари ишлаб чиқариш” лойиҳаси;
- “Nur Muxammad Islom Obod” МЧЖнинг қиймати 1,0 млн. долларга тенг “Тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқариш” лойиҳасининг
2 босқичи;
- “New Best Style” МЧЖнинг қиймати 2,2 млн. долларга тенг “Гулқоғоз ишлаб чиқариш” лойиҳасининг 2 босқичи.
Ҳоким ёрдамчилари
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилди. Туманда 18 та маҳаллага ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида танлаб олинди. 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда ўз иш фаолиятини бошлайди.
Ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда қуйидаги ишларни амалга оширади:
- Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича тавсиялар бериш;
- Маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб боради;
- Республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва ижросини таъминлайди;
- Ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга оширади;
- Амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда доимий равишда ҳокимга ҳисобот бериб боради.
Ҳоким ёрдамчилари маҳаллани ривожлантиришда ўзига берилган ваколатлардан самарали фойдаланиши зарур.
Ҳурматли депутатлар ва сессия иштирокчилари!
2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида йўл қўйган камчиликларни бартараф қилиш ва 2022 йилда устувор вазифаларни амалга оширишда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари ўзига бўлган масъулиятни яна бир бор оширган ҳолда иш олиб бориши лозим.
Ҳисоботим тугади эътиборингиз учун раҳмат!