Tuproqqal'a tuman hokimligining rasmiy veb-sayti

Ijtimoiy tarmoqlardagi
rasmiy sahifalar

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Sayt bo‘yicha qidiruv

Tuproqqal'a tumani hokimligi
  • Ko‘rinish

    A
    A
    A

    Shrift o‘lchami

    0% ga kattalashtirish
  • Tuman haqida
  • Tuman hokimligi
  • Matbuot xizmati
  • Ochiq ma'lumotlar
  • Korrupsiyaga qarshi kurashish
  • Bog'lanish
Тупроққалъа тумани 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳаси

29.12.2020

https://regulation.gov.uz/uz/d/26931

"ЛОЙИҲА"

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2021 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2021 йилги Тупроққалъа тумани (кейинги ўринларда туман деб аталади) маҳаллий бюджетига юқори бюджетдан  ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 2723,3 млн.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қонуннинг 12-моддасига асосан Ҳалқ депутатлари туман Кенгашига тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни ҳамда бюджетлараро трансфертларни тақсимлаш ваколатидан келиб чиқиб, 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқ ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно; ;
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари);
  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари;
  • давлат ихтиёридаги ер майдонлари, бино ва иншоатларда реклама конструкцияларини ўрнатишга рухсат олиш учун тўланадиган йиғимлар, шунингдек ўрнатилган ташқи реклама объектлари учун тўланадиган ойлик тўловлар;
  • маҳаллий бюджетга ундириладиган ижара тўловлари.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ва туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.

в) Вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ ўтказилади:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божлари ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
  • айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;
  • қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);
  • автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;
  • давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга (ижарага) беришдан ва сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар;
  • мобил алоқа хизматлари ва алкогол махсулоти, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолиси сонининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу турлари вилоят бюджетига ўтказилади.

  1. 2021 йил учун Тупроққалъа туманининг туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
  2. Тупроққалъа туманининг туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Тупроққалъа тумани бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меьёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят Ғазначилик бошқармаси ва унинг бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  4. 2021 йил учун Тупроққалъа тумани бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  5. Тупроққалъа тумани бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

  1. 2021 йил учун Тупроққалъа туманининг туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажмлари 494,5 млн.сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги заҳира жамғармалари маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. 2021 йил учун Тупроққалъа тумани бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлари 438,0 млн.сўм миқдорда туман бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
    6-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Тупроққалъа туман бюджетида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда Ҳалқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан туман ҳокимликгининг таклифига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин.
  3. Тупроққалъа туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  4. Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  5. Тупроққалъа туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат туман маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
  2. Тупроққалъа тумани ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур
    чора-тадбирлар кўриш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши ва Ҳалқ депутатлари туман Кенгашига йилнинг хар чорагида ҳисобот бериб борсин.
  3. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

***

Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджетларининг 2021 йилги асосий даромад кўрсаткичлари
    (минг сўмда)
№ Даромад тури Миқдори           
  Жами даромадлар 47 218 513
I. Рағбатлантирувчи (Стимулирующие) даромад 12 533 500
  Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 25 067 000
  ажратма меёри 50
1. маҳаллий бюджетга 12 533 500
  Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 5 314 000
II. Бириктирилган даромадлар 30 171 943
  Туман ва шаҳарларга бириктирилган 7 478 656
1 Ягона солиқ тўлови 3 477 392
2 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД) 790 698
3 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 906 274
4 Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ норуда 70 709
5 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 233 583
6 Ижара тўловлари  
  Вилоят ва туман (шаҳар)лар бюджетлари ўртасида тақсимланадиган даромадлар 22 693 287
1 Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ (АЗС) 4 609 117
  ажратма меёри 100
  маҳаллий бюджетга 4 609 117
2 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 6 746 196
  ажратма меёри 100
  маҳаллий бюджетга 6 746 196
3 Юридик шахслар ер солиғи 7 824 414
  ажратма меёри 100
  маҳаллий бюджетга 7 824 414
4 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 3 513 560
  ажратма меёри 100
  маҳаллий бюджетга 3 513 560
5 Йиғимлар 410 000
  ажратма меёри  
III. Тақсимланувчи даромадлар (формула бўйича) 4 513 070
  Аҳоли сони (минг киши) 55
15. Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво) 2 930 560
16. Мобил алоқага акциз солиғи 1 582 510
  ТРАНСФЕРТЛАР 2 723 303

***

Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджетларининг 2021 йилги асосий харажат кўрсаткичлари
     
  (минг сўмда)
Кўрсаткичлар Тупроққалъа тумани
  ХАРАЖАТЛАР-ЖАМИ 49 941 816
1. ИЖТИМОИЙ СОҲА ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ХАРАЖАТЛАР - ЖАМИ 38 113 414
  шу жумладан:  
1.1 Маориф     9 583 212  
   - мактабгача таълим     6 547 705  
   - умумий таълим     3 035 507  
   - кадрлар тайёрлаш  
1.2 Соғлиқни сақлаш   20 542 880  
1.3 Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари     1 386 366  
   - маданият ва оммавий ахборот воситалари       179 649  
   - спорт     1 206 717  
1.4 Фан  
1.5 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар     6 600 956  
2. ИҚТИСОДИЁТГА ХАРАЖАТЛАР   5 643 344  
  шу жумладан:  
2.1 Фермерлар хўжаликлари бухгалтерия марказлари       376 050  
2.3 Ободонлаштириш     4 177 193  
2.10 Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари       483 437  
2.15 Ветеринария қўмитаси       606 664  
4. ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ   4 259 476  
  шу жумладан:  
4.1 Давлат ҳокимият органлари  
4.2 Давлат бошқарув идоралари     4 259 476  
5. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ   1 431 109  
6. ЗАҲИРА ЖАМҒАРМАСИ      494 473  

***

    Умумдавлат солиқларидан Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри         
                         
                      Фоиз ҳисобида
Т/Р Туман номи  Айланмадан солиқ Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Юридик шахслар ер солиғи Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Ижара тўловлари
1 Тупроққалъа тумани 100 50 100 100 100 100 100 100 100 100 100

***

Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджетларининг 2021 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми
    (минг сўмд)
Ҳудуд номи Даромад Харажат
ЖАМИ 47 218 513,0 49 941 816,0
Тупроққалъа тумани 47 218 513,0 49 941 816,0

***

Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 
   
                       минг сўмда
Шаҳар ва туманлар Тартибга солувчи
трансферт миқдори
ЖАМИ 2 723 303,0
шундан  
Тупроққалъа тумани 2 723 303,0

***

 Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
     
    (минг сўмда)
Т/р Ҳудуд номи Миқдор
  ЖАМИ 438 000,0
  шундан  
1 Тупроққалъа тумани 438 000,0
Tuproqqal'a tumani hokimligi

Ma'lumotlardan foydalanilganda
www.tuproqqalatumani.uz ga havola ko‘rsatilishi shart

© 2022 Tuproqqal'a tumani hokimligi rasmiy veb-sayti

Tuman haqida
  • Tuman haqida
  • Mahalliy Kengash
  • Tuman tashkilotlari
  • Statistika
  • Joy nomlari
Tuman hokimligi
  • Hokimlik haqida
  • Elektron hukumat
  • Ishonch raqam
  • Bo'sh ish o'rinlari
  • Manzil
Matbuot xizmati
  • Matbuot xizmati
  • Deputatlar faoliyati
  • Ma'ruzalar
  • E'lon va tenderlar
Ochiq ma'lumotlar
  • PF-6247 bo'yicha
  • Ochiq budjet ma'lumotlari
  • Tuman hokimi qaror va farmoyishlari
  • Kengash qarorlari
Korrupsiyaga qarshi kurashish
  • Murojaat uchun
  • Aloqador hujjatlar
  • Amalga oshirilayotgan ishlar
Ishlab chiqivchi:Furqat Masharipov