08.11.2020
Президентимизнинг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сонли қарорига мувофиқ бугун, 7 ноябрь куни Тупроққалъа туманидаги 20-сонли умумтаълим мактаби ҳамда IT-centerда умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида математика ва информатика фанларидан “Тупроққалъа минтақавий олимпиадаси” ўтказилди.
Мазкур Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаменти, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган олимпиада ғолибларига Халқ таълим вазирлиги дипломи ва 1млн. 850 минг сўмгача бўлган пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек байрам рухида ўтказилган тадбир сўнгида туманимизга 10 000 та энг сара китоблар карвони янада жозиба бахш этибди.
Ёшларимиз кўзидаги қувончларни тилга олган ҳолда орзулар рўёби айланган ушбу кун ўқувчиларимиз хотирасида ўчмас из қолдирди.