28.05.2020
Бугунги синовли кунларда карантин қоидаларига риоя қилиш муҳим. Тупроққалъа тумани Санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан фуқароларнинг касаллик юқтириб олмасликларини таъминлаш мақсадида ҳар куни дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Фуқароларга карантин қоидалари тушунтирилиб, ҳушёр бўлишлари ҳамда карантин қоидаларига амал қилишлари зарурлиги тушунтирилмоқда.
Бугунги кунда Covid-19 вирусига қарши курашиш мақсадида туманда 50та ёлланма ишчилар ҳамда СEО Марказидан бириктирилган 7 та ходими орқали туманда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Дезинфекторлар томонидан кунига туман миқёсида ўртача 235640 минг метр кв майдон дезинфекция қилинмоқда.
Дезинфекция ишлари тумандаги барча идора-ташкилотлар, бозорлар, кўп қаватли уйлар, касалхоналар, хусусий клиникалар, дорихона ва озиқ овқат дўконларида амалга оширилмоқда. Шунингдек аҳоли пунктларидаги кўчалар ҳамда туманнинг кириш қисмига ўрнатилган блок постларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.