06.11.2020
Маълумки, Давлатимиз томонидан ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни” деб белгиланган. Шу муносабат билан мамлакатимиз бўйлаб партия фаоллари саломатлик пасбонлари орасида бўлиб касб байрамлари билан қутлаш қизғин паллада.
Хусусан, Адолат СДПнинг Хоразм вилоят Кенгаши ва Тупроққалъа тумани ташаббуси билан тумандаги “Тупроққалъа” қишлоқ врачлик пункити ҳамда туман тез тиббий ёрдам шаҳобчасида “Тиббиёт ходимлари партия эътиборида” байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирга тиббиёт соҳаси ходимлари, партия фаоллари, депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят Кенгаши раис ўринбосари Улуғбек Қурязов кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбир даставвалида, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифалари, устивор ғоялари ҳамда партия томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.
Шундан сўнг, соҳа ходимларининг масъулиятли, машаққатли ва шарафли касб эгалари экани партия фаоллари томонидан эътироф этилди. Айниқса, айни синовли кунларда халқимиз соғлиги учун фидокорона фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатлари Давлатимиз томонидан эътиборга олинаётгани соҳа вакиллари учун тарихий аҳамиятга молик экани таъкидланди.
Соҳа ҳодимлари партия Тупроққалъа тумани Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир партияга аъзо қабул қилиш масаласи билан давом этди. Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар тус олган тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истакини билдирган тиббиёт ходимларининг мурожжатлари қаноатлантирилиб, “Партия патронажи” ёрдамида жойнинг ўзида аъзолик билетлари тантаънали топширилди ва “Тупроқ қалъа” қишлоқ врачлик пункитидаги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.
Хурсандбек Рўзимов, БПТ раиси:
– “Адолат” партияси энг етакчи партиялардан бири ҳисобланади. Касб байрамлари билан тупроққалъа тумани кенгаши раиси Яхё Юсупов Ойбек ўғли табриклаб эсталик совғаларини топширди.