24.07.2021
Тупроққалъа тумани ҳудудларида аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини таъминланиши бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги, юзасидан олиб борилаётган ишлар, мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этилиши билан боғлик бўлган масалалар туман ҳокими томонидан бевосита назоратга олинган бўлиб, бугунги кунда аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабини қондириш ва манан эскирган тизимларни янгилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳозирда туман марказида жойлашган "Шарлаук", "Ёшлик", "Мухаббат", "Навбаҳор", ва "Саховат" маҳалларида қиймати 5,8 млрд. сўмга яқин бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда ва лойиҳалар амалга оширилиши натижасида ушбу маҳалла аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 100% га етказишга эришилади.