Семинар-тренинг ташкил этилди
29.04.2021
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали 2021 йил 29 апрель куни секторлар фаолиятини янада самрали ва натижадор бўлишини таъминлаш юзасидан вилоятнинг Тупроққалъа тумани сектор раҳбарлари, уларнинг котиблари хамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Ўқув семинарда ҳудудий сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинг тизими таркибидаги 13 та индикатор кўрсаткичлар, уларнинг шаклланиш манбаси ва масъул ташкилотлар томонидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар батафсил тушунтирилди.
Паст кўрсаткичлар қайд қилинган йўналишлар кесимида сектор раҳбари томонидан мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилди.