
03.07.2021
Тупроққалъа тумани “Саидлар” маҳалласи Серқуёш кўчаси 54-уйда яшовчи фуқаро К.Сапаров ўз мурожаатида “Кахрамон Қуронбой” ва Бекдурди Бригад” фермер хўжаликларига ижарага ажратиб берилган ер участкаларини қайтариб берилишида амалий сўраган.
Аниқланишича, Ҳазорасп тумани ҳокимининг 09.04.2016 йилдаги тумандаги “Кахрамон Қуронбой” фермер хўжалигига узоқ муддали ижарага ажратилган ер участкасини туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисида”ги 342ка-сонли ва шу кунги туман ҳокимининг тумандаги “Бекдурди Бригад” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ажратилган ер участкасини туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисида”ги 342к-сонли қарорлари қабул қилиниб, ер ижара шартномалари бекор қилинган.
Шунингдек, “Бектурди Бригад” фермер хўжалигига тегишли бўлган ерларнинг бир қисми 771к, 772, 774, 777-котурлар 10,3 гектар ер майдонни “Жаббаров Алишер” фермер хўжалигига сабзовот полиз йўналиши бўйича 23.01.2017 йил 153қ-сонли қарори билан ажратиб берилган, яна бир қисми
773, 780, 782-котурлар 1,8 гектар ер майдони “Питнакли Махсудбек Нурбек” фермер хўжалигига пахта ғалла йўналиши бўйича 23.01.2017 йил 150қ-сонли қарори билан ажратиб берилган, яна бир қисми 776, 779, 781-котурлар
8,7 гектар ер майдони “Рахманов Хамро” фермер хўжалигига сабзовот полиз йўналиши бўйича 23.01.2017 йил 152қ-сонли қарори билан ажратиб берилган, қолган қисми 872к, 911, 912, 913, 914, 915, 953, 954, 1025к, 1026-котурлар
37,7 гектар ер майдони “Шахроббек Муродбек” фермер хўжалигига пахта ғалла йўналиши бўйича 22.03.2016 йил 264қ-сонли қарори билан ажратиб берилган.
Бундан ташқари, давлат захирасидали яни “Қахрамон Куранбой” фермер хўжалигига тегишли бўлган ерларнинг бир қисми 893-котур 5,3 гектар ер майдон “Қизил Қум” фермер хўжалигига чавочилик йўналиши бўйича 14.02.2018 йил 429-сонли қарори билан ажратиб берилган, қолган қисми 880, 881, 894, 895, 896, 897, 898, 899, 903, 905, 906, 907, 908, 909,
910-котурлар 69,6 гектар ер майдони “Гулшода Гулчира Гузал” фермер хўжалигига пахта ғалла йўналиши бўйича 28.03.2018 йил 632-сонли қарори билан ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 09.01.2019 йилдаги 14-сонли қарорига асосан, “Жаббаров Алишер”, “Питнакли Махсудбек Нурбек” ва “Рахманов Хамро” фермер хўжалиглари ер майдонлари хозирги кунда “Исмоилжон Ибрагимов” фермер хўжалигига 27.01.2019 йил 444/120-сонли қарори билан ажратиб берилган. “Шахроббек Муродбек” фермер хўжалиги ер майдони эса “Шарифа Садулла” фермер хўжалигига 27.01.2019 йил
444/129-сонли қарори билан ажратиб берилган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 89-моддасида, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибида ҳал қилиниши кўрсатилганлиги инобатга олиниб, мазкур низо юзасидан суд орқали ҳал қилиш лозим.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6243-сонли Фармони кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши шунингдек Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш бекор қилинганлигини маълум қиламиз.