13.06.2020
2020 йил 5 июнъ куни Тупроққалъа тумани “Обод” маҳалласида яшовчи 1970 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, оилали, вақтинча ишсиз Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.М томонидан турмуш ўртоғи 1976 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз Ж.Д билан ўрталарида келиб чиққан оилавий низо натижасида Ж.Д нинг ювиниш хонасидалигидан фойдаланиб, даҳлиздаги темир труба билан унинг бошининг энса қисмига бир маротаба уриб йиқитади.
Шундан кейин, М.М жиноий ҳаракатини давом қилдириб, ошхонадан ошхона пичоғини олиб, ювиниш хонасида ётган Ж.Д нинг чап томон кўкрак қисми олди томонига бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М қасддан одам ўлдиришда ифодаланган юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан ЖК нинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида эътироф этилганлиги сабабли, 2020 йил 5 июнъ куни Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Бугунги кунда Ҳазорасп туман жиноят ишлари бўйича суди томонидан айбланувчи М.Мга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда Тупроққалъа тумани прокуратураси томонидан Мазкур жиноий иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Содир этилган қотиллик ҳаракати 4 сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, имом хатиблари, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислар ва кенг жамоатчилик орасида муҳокама этилди.
Ҳозирда М.М ҳамда Ж.Длар никоҳидан 3 нафар фарзанд бўлиб уларнинг эртанги ҳаётининг издан чиқмаслигини таъминлаш ва хар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туман хокими А.Салаев томонидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.