04.12.2020
Тупроққалъа туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, “youtube” ижтимоий тармоғида “Effect.uz” номи билан 11 июль 2019 йилда рўйхатдан каналда 24 ноябрь 2020 йилда “Хоразмда йўллар дахшатли авария ҳолатига келиб қолди. (Effect.uz суруштирувчи)” сарлавҳаси билан жойлаштирилган видео лавҳада, Тупроққалъа туман Питнак қишлоғи худудидаги бир гуруҳ фуқаролар томонидан ижтимоий тармоқда жойлаштирилган ушбу видеода кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида Тупроққалъа тумани Питнак қишлоғи худудидаги ички йўллар ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги, туман олдин Ҳазорасп тумани ҳисобида пайтида яъни 2019 йилда ички йўллар чақилган тош билан таъмирланганлиги, қишлоқ аҳолисининг бир қисми 2005 йилда ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ўтказилган тармоқга уланмаганлиги, ушбу тармоқ сифатсиз ўтказилган бўлиб, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги аниқланди.
Тупроққалъа тумани ташкил қилинганидан кейин қисқа муддатлар ичида йўл ва инфратузилма объектларида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Тупроққалъа тумани “Тупроққалъа маскани” маҳалласида яъни туманнинг чекка худудида 4р-268 «А-380 автойўли — Қўриқхона» а/йўли (0 — 37) 37 км йўл қисмида жорий таъмирлаш ишлари (смета баҳоси бўйича 69385,9 млн сўмлик) бажарилган
Туманда ичимлик суви бўйича “Шехлар” маҳалласида 2020 йилда 26,7 км ичимлик суви тармоғини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, шундан бугунги кунда 22 км сув тармоғини "Туямуюн таъмир" МЧЖ томонидан қурилиш монтаж ишлари амалга оширилган. “Тупроққалъа маскани” ва “Ҳазорасп” маҳаллаларида 9,7 км ичимлик суви тармоғини қуриш режалаштирилган бўлиб, шундан "Ғуломжонсувқурилиш" МЧЖ томонидан 2,4 км ичимлик сув тармоқлари ётқизиш ишлари ишлари амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги “2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 346-сонли қарорига асосан туманда йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш ва электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ҳамда алоқа тармоқларини қайта қуриш ва модернизация қилиш дастури ишлаб чиқилганлигини, ушбу қарор асосида маблағ ажратилганидан кейин таъмирлаш ва қуриш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.