10.07.2021
Саримойдаги 11-сон МТТ тўлиқ реконструкция қилинмоқда.
Бугун туман ҳокими "Саримой" маҳалласида жойлашган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.
Туман ҳокими қарийб 2,5 млрд. сўм эвазига тўлиқ таъмирланаётган 120 ўринга мўлжалланган мазкур МТТни кўздан кечирар экан, тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Шунингдек, Тупроққалъада 3,2 млрд. сўмга янги қишлоқ врачлик пункти қурилмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимияти “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан Тупроққалъа тумани Саримой қишлоғида умумий қиймати 3,2 млрд. сўмлик қишлоқ врачлик пункти янгидан қурилмоқда.
Мазкур қишлоқ врачлик пункти 15 та статсионар даволаш ўрнига эга бўлиб, унда 5-6 та врач ҳамда бир қанча ишчи ходимлар ишлашига мўлжалланган.
Тез тиббий ёрдам ҳам жойлашадиган ушбу замонавий бино қурилиши билан туман ҳокими А.Салаев танишиб, масъул идора ва ташкилот ходимларига тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмаларини берди.