02.02.2021
2021 йил куни Тупроққалъа туманида жойлашган Ҳаво ҳужумидан Мудофаа Қўшинлари ва Ҳарбий Кучлари Қўмондонлигига қарашли 14069 Ҳарбий қисмда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Қутлимуратова Нигора Машариповна ва УзЛиДеп Ҳазорасп тумани депутатлари Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Абдиримов Мардонбек Давронбековичлар иштирокида ҳарбий хизматчилар билан бирга очиқ давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги ҳамда Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда Ҳарбий оилаларда маънавий - ахлоқий муҳитни яхшилаш, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда иш билан таъминлаш тўғрисидаги топшириқларини ижросини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш каби масалалар ўртага ташланди. Ҳарбий хизматчилар хам ўз навбатида асосланган таклифларини айтиб, халқ вакилларига мурожаат қилдилар.