Очиқ мулоқот | Саримой аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилди
07.07.2021
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун 2021 йил 30 июнь куни Тупроққалъа тумани "Саримой" маҳалласидаги 11-сонли мактабда туман ҳокими А.Салаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабул жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тупроққалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири У.Ўразбоев билан биргаликда олиб борилди. Унда идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда 11 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
ҚАБУЛ ЖАРАЁНИДА:
Уй-жой кадастри масаласида – 4 та
Кредит масаласида – 1 та
Томорқа суғориш тизими масаласида - 4 та
ва олий таълимга имтиёзли қабул юзасидан 2 та мурожаатлар тингланди.
Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.