Очиқ мулоқот | Маҳалладаги ёшлар етакчилари фаолиятини бошлади.
22.01.2022
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллада "Ёшлар етакчиси" лавозими жорий қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Тупроққалъа туманининг барча 18 та маҳаллаларида ушбу лавозимга бир қатор ёшлар тайинландилар.
Шу муносабат билар туман ҳокими А.Салаев ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Танишинг, маҳалладаги "Ёшлар етакчилари"!
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати