Навбатдаги манзил Қарши тумани.
10.08.2022
Айни кунларда туманимиз ҳокими Алишер Салаев Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов ҳамроҳлигида Қарши туманидаги сабзавод етиштиришдаги янгича тажрибалар билан танишмоқдалар.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ва етиштириш ишлари самарали ҳамда юқори суръатда давом этмоқда.
Хусусан, Қарши туманида ўзининг фойдали хусусиятлари билан сабзавотлар орасида алоҳида аҳамиятга эга брокколи карамини кооперация тарзида етиштириш яхши йўлга қўйилган ва кўчатлар "Anzur natural foods" корхонаси томонидан етказиб берилмоқда экан.
Яхшигина даромад манбайи ҳисобланган брокколи карамидан гектарига 35 тоннагача ҳосил етиштирилади ва ўртача 80 млн сўмдан 120 млн сўмгача даромад олиш мумкин.