
Мирзо Улуғбек ҳудудига сув борди
25.04.2021
YouTube ижтимоий тармоғида Тупроққалъа тумани"Мирзо Улуғбек" ҳудуди боғдорчилик фермерлари томонидан далаларни суғоришда сув етишмаётганлиги юзасидан қилган видеомурожаатлари юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги жамоатчиликга қуйидагиларни маълум қилади:
Мурожаатга келтирилган манзил ва муаммо тегишли ташкилитлаи ва туман ҳокимлиги томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижасида ушбу ҳудудда жойлашган боғларни суғоришда ҳақиқатдан ҳам муаммолар борлиги аниқланди.
Ҳозирда аниқланган камчиликлар тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ бартараф қилиниб, дала майдонларини суғориш йўлга қўйилди