15.09.2022
Аҳолини суд тизимига доир қонунчилик янгиликлари билан таништириш ва ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари Улуғбек Бакдурдиев ва жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди раиси Илҳом Исмоиловлар томонидан Ҳазорасп тумани “Боғдор” маҳалласида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” тамойили асосида давра суҳбати ва сайёр қабул ўтказилди.
Дастлаб иштирокчилар жиноят ва маъмурий кодексларга киритилган ўзгартиришлар билан таништирилди. Мулоқотларда маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилиниб, жиноятчиларга тайинланган жазо ҳақида тўхталинди.
Кейин эса фуқароларнинг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилиб, уларни ҳал этиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Асосийси, ҳар бир фуқаро тегишли масаласи бўйича қаерга ва қандай тартибда мурожаат қилиши кераклиги, судга ариза киртиш тартиби ҳақида маълумотга эга бўлди.