Матбуот анжумани: Янги корхона - янги имкониятлар
14.10.2021
Бугун Кичик маиший техника восилари ишлаб чиқариш корхонаси - "FUTURE INDUSTRY SYSTEMS" МЧЖда Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ва "УзЭлТехСаноат" уюшмаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ташкил қилинди.
Унда тадбиркорлар, ОАВ вакиллари, блогерлар, "УзЭлТехСаноат" уюшмаси раиси ўринбосари Жахонгир Жамолов ва мутасаддилар иштирок этишди.
Медиа-тур давомида яқинда қиймати 7.4 млн. долларга тенг лойиҳа фаолияти йўлга қўйилган корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита таништирилди ҳамда йилига 1.5 млн. дона маиший техникалар учун электр двигателлари ишлаб чиқирувчи мазкур корхонада фаолият юритаётган ишчилар билан сухбатлар ташкил қилинди.