12.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-32-сон фармони билан Тупроққалъа тумани "Обод" маҳалласи ҳудудида 10,5 гектар майдон ажратилган эди.
Массивда жами 46 та кўп қаватли уй-жойлар режалаштирилган бўлиб 2020-2021 йилларда 13 та уй-жойлар қурилиши бошланган ва бугунги кунда қурилиши тугалланиб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уй-жойлар сони 7 тани ташкил этади, 2022 йилга 5 та 20 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режвлвштирилиб, ҳозирда қурилиш жараёнлари бошлаб юборилган.
Шунингдек, массивда 1 та МТМ, 1 та ОШП ҳамда савдо ва маиший хизмат объектлар жойлаштириш режалаштирилган.
Бугун ташкил қилинган медиа-турда массивда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини халқимизга етказиш мақсадида вилоят телевиденияси мухбирлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди ва ўзларининг саҳифалари орқали жонли эфирда ёритиб боришди.