Матбуот анжумани ўтказилди
28.09.2021
Бугун Тупроққалъа туман ҳокимлигида туман ҳокими Алишер Салаев иштирокида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда туманда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, журналист ва блогерлар билан туманда фаолият юритаётган бир қанча ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф уюштирилиб, туманнинг саноат махсулотларини ишлаб чиқариш салохияти гувоҳи бўлишди.