23.09.2022
Бугун Тупроққалъа тумани ҳокимлигида "Ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш ва очиқликни таъминлаш" мавзусида туман ҳокими, ҳоким ёрдамчилари, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардор Султоновнинг ўтган давр мобайнида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи тингланди.
Ўтган давр мобайинида ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 3 015 нафар фуқароларнинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланганлиги қайд этилди.
Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида 422 нафар фуқаро касб-ҳунарга, 241 нафар фуқаро тадбиркорлик кўникмалари бўйича ўқитилиб, жами 663 нафар фуқаролар касб-хунар ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича малакали мутахассис бўлади. Шулардан 418 таси ўқишни тугатган, 245 таси хозиги кунда уқишни давом қилдирмоқда.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 370 та лойиҳага 8,9 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди ва 371 та янги иш ўринлари яратилди.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, доимий бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида 147 та ҳолатда 410,7 млн.сўм субсидиялар ажратилди.
Шундан сўнг иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва анжуманга якун ясалди.