13.08.2021
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашни самарали ташкил қилиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан маҳаллалар кесимида фуқароларни жойида қабул қилиш графиги ишлаб чиқилиб, фуқароларнинг қийнаётган масалаларни ҳал қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Ўтган 20 кун ичида туманда 271 та фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 156 таси ижобий ҳал қилиш асосида фуқароларни қийнаётган муаммолар бартараф қилинишига эришилган.
Шунингдек, 88 та фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилган, ҳозирда 27 масалаларни кўриб чиқиш жараёнлари давом этмоқда.
Хусусан, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Салаев бошчилигида 167 фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 84 та ҳолатда масала ижобий ҳал қилинган ҳамда 65 та фуқарога ҳуқуқий тушунтириш орқали муаммолари бартараф этилган.