10.08.2022
Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспексияц давлат инспекторлари томонида Хоразм вилоятининг энг юқори ҳудуди яни Тупроққалъа тумани Саримой қишлоғида жойлашган қум барханларида табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини ноқонуний қўпорилишини олдини олиш мақсадида Дрон ёрдамида Экологик рейд тадбирлари ўтказилмоқда
Экологик рейд тадбирлари давомида табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда қўпориб олиб келаётган фуқаро М.С га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий хисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида 1 млн 500 минг сўм жарима ҳамда 2 млн 100 минг сўм табиатга етказилган зарар хисобланиб маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Экологик рейд жараёнлари давом этмоқда