06.09.2022
Ҳар йили Хоразмда “Гурвак-Хоразм қовунчилиги рамзи” савдо кўргазмасини ўтказиш анъанага айланган бўлиб, ушбу тадбир вилоятимизнинг деҳқон ва фермер хўжаликлари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан кўтаринки кайфиятда ўтказилади.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларга юртимиз урф-одатлари, ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган ширин қовунларни етиштириш сир асрорлари билан таништириш.
“Қовун сайли”да вилоятимизнинг фольклор-этнографик гуруҳлари, ёш эстрада хонандаларининг чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, гуллар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳам ташкил этилган.
Шунингдек, Хива шаҳрининг туризм намойиш объекти олдида ўтказилган тадбир давомида Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ва тегишли идора ва ташкилотлар билан хамкорликда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларимиз ва чет эллик сайёхларни хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда сайёҳлар томонидан берилган саволларга хорижий тилларида тушунтиришлар беришоқда.