06.12.2021
Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бу бурч қва ҳуқуқларимиз дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд бўлганидек, Республикамизнинг асосий қонуни бўлмиш Конституциямизда белгилаб берилган.
Тарихдан маълумки қонун ва қонун қоидалар маълум бир имконият ва чекловлардан ташкил топган. Бизга етиб келган энг қадимий қонунлардан бири Бобил подшоси Хаммурапи томонидан тузилган бўлиб, бу қонун қулдор тузуми ҳуқуқининг характерли белгиларини ўзида акс эттирган. Бу қонун қайдлари қадимги Шарқ ҳуқуқининг қимматли ёдгорлиги саналиб, бу ерларда азалдан қонун устуворлиги кўриниб туради.
Шу билан бирга Қадимги Римда ҳам қонунлар жуда қатъий ва шавқатсиз бўлишига қарамай аниқ белгилаб берилган бўлиб, “Конституция” атамаси ҳам император конституцияси деб аталган қонун туфайли юзага келган.
Мамлакатимизнинг узоқ тарихида эса қонунлар доим эзгуликка ва тараққиётга, асосан ватан шаъни, тинчлик, сархадлар дахилсизлиги, фидокорлик ва садоқат каби жихатларни ўз ичига олган. Биргина мисол “Темур тузуклари” номи билан Шарқ ва Осиё мамлакатлари цвилизациясига хос бўлган саркарда Амир Темур томонидан тузилган қонун битиклари конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлиб, юқорида кўрсатилган жихатларни ўзида жамлаб шаърият қонунлари билан бир қаторда Марказий Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир кўрсатган.
Мамлакатимиз Республика миқиёсига эришган янги тарихдаги Асосий қонунимиз яъни конституцияга эга бўлган бўлса, Мустақилликка эришгач бу қонунга икки марта 100 га яқин тузатиш ва ўзгартиришлар киритилган. Ўзгартиришлардан сўнг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. 6 бўлим, 128 моддадан иборат қонунимиз бугунги кунда Мустақиллик йилларида эришган энг муҳим ютуқларидан бири бўлиб, фуқароларнинг жамиятдаги ҳаёти, ҳуқуқ ва бурчларини мунтазам ҳимоя қилиш вазифасини бажараябди.
Бахтимиз қомуси бўлган Конституциямиз миллатидан қатъий назар барча ўзбек халқи, фуқаросининг бутун бир имконияти ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган бўлиб, ҳали ўзоқ йиллар давомида янги Ўзбекистоннинг бахтли ва келажаги буюк авлодлари учун ҳам муносиб хизмат қилади.
8-декабр халқимиз наздида тенглик, тенг ҳуқуқлиликка имкониятлар куни бўлиб қолаверади.
©Республика маънавият ва маърифат маркази Тупроққалъа туман бўлинмаси раҳбари Х.Султонов