19.10.2021
Мамлакатимиз бўйлаб, айни кунларда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбирлар кўтаринки руҳда ўтмоқда.
Тумандаги 6-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Тадбирда Халқ таълими тизими ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, рақслар ва куй-наво келган меҳмонларга ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эҳтиромни уйғотиб, кўтаринки кайфият бағишлади.
Шунингдек, "Ўзбек тилим - ифтихорим" мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари тақдирланиб, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.