Халқ розилиги учун бор куч-имконият сафарбар қилинмоқда.
25.07.2022
Бугун “Саяпир” маҳалласида туман ҳокими Алишер Салаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Мазкур, қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар ва ёшлар тадбиркорлик, ишга жойлашиш, соғлигини тиклаш, ер ҳамда моддий ёрдам масалаларида туман ҳокимига мурожаат қилишди.
Қабулга келган фуқароларнинг барча мурожаатлари тингланди ва улардан аксарияти жойида бартараф этилди.
Ўрганилиши муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга белгиланган тартиб асосида кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тупроққалъа ҳокимлиги ахборот хизмати