23.05.2020
Сессияда Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ва Туман ҳокими иштирок этдилар.
Сессия йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлари ижроси ҳақида (ПҚ4700 қарори ижроси);
- Аҳоли томорқалари қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги хақида масъуллар ҳисоботи;
- Сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси тўғрисида;
- Бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши хақида масъуллар ҳисоботи;
- Тупроққалъа туманидаги йирик махаллаларни бўлиш хисобига янгидан махалла фуқаролар йиғинларини ташкил қилиш.
- Халқ депуталари Тупроққалъа туман кенгаши 3-сессияси томонидан тасдиқланадиган туман ҳокимининг 2020 йил апрель-май ойи давомида қабул қилган айрим қарорлари.
Сессияда сектор раҳбарларига ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжини аниқлаш ва уни етиштириш учун деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва бошқа йўналишлар асосида аниқ манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ҳамда ушбу масалаларда барча мутасадди раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш вазифалари топширилди.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, “Эртаки экиладиган майдон”га режада 286 гектардан амалда 281 гектарига., шу жумладан
- “Сабзавот” экиладиган майдон режада 102 гектардан амалда 101 гектарига
- “Полиз” экиладиган майдон режада 17 гектардан амалда 17 гектарига
- “Картошка” экиладиган майдон режада 29 гектардан амалда 26 гектарига
- “Дуккакли экинлар” майдони режада 5,4 гектардан амалда 4,8 гектарига
- “Мойли экинлар” майдони режада 0,2 гектардан амалда 0,1 гектарига
- “Бошқа экинлар” майдони режада 132 гектарданамалда 132 гектаргаэкинлар экилиб, бугунги кунда режа 98,2 % фоизга бажарилиши таъминланган.
Туман маҳаллаларидаги 8минг 24 нафар томорқа ер эгаларига 844.3 гектар экин ер майдонлари бириктирилиб берилган.
Бугунги кунга 827.3 гектар яъни 98 % ер майдони экилиб қолган 17 гектар майдонга асосан шоли экилиши олиб борилмокда. Жумладан
- сабзавот экиш режаси 303.3 гектардан, амалда 297 гектар 98.1 %
- полиз режаси 50 гектардан, 51.4 гектар 102.4%
- картошка режаси 85.2 гектардан , 64.9 гектар 76.2 %
- дуккакли экинлар режаси 16 гектар , амалда 14.5 гектар 90.3 %
- мойли экинлар режаси 0.6 гектардан, амалда 0.4 гектар 75 %
- бошка экинлар 389.3 гектардан амалда 400 гектар 102.5% га бажарилган.
“Пастом” маҳалласи ҳудудида яшовчи 54 нафар фуқароларнинг жами 8,7 гектар майдондаги дала томорқаларига сув етиб бормаслиги бориши аниқланиб, ушбу ҳудудга сув олиб борувчи 3 км масофадаги ариқлар қазиб тозалаш ишлари олиб борилмоқда, бунинг натижасида юқоридаги томорқа ер майдонларига сув етказилиши таъминланиб, фуқароларнинг муаммолари ўз ечимини топиши таъминланади.
Жорий йилнинг ўтган даврида ички ишлар органлари томонидан жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида,-
“Тупроққалъа” тумани ҳудудида қотиллик, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик жиноятлари содир этилмади, ўғирлик жиноятлари (0-2) кўпайди.
Шунингдек, муқаддам судланганлар, ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилмади, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар (2-1) камайди.
Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими тамонидан Пандемия Коронавирус муносабати билан махаллалар томонидан аниқланган 258 нафар камбағал ва 133 нафар ишсиз колган жами 391 нафар кам таъминланган оилаларни қўллаб қувватлаш бўйича 142 та хомийлар беркитилди.
Кам таъминланган оилаларни қўллаб қувватлаш бўйича хомийлардан келиб тушган маблағлар жами 210271,6 минг сўмни ташкилиб, шундан саховат ва кўмак доирасида кўрсатилган ёрдамлар жами 160 оилага 67550,0 минг сўмлик "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ташқари тарқатилган (Пул, озиқ-овкат ва бошқалар), 199 та оилага 202,0 млн сўмлик хомийлик ёрдамлари кўрсатилган .
Аҳолининг иш билан банд бўлмаган қисмининг 2020 йилнинг II чораги даврида
- Доимий ишга 93 нафар
- Жамоат ишларига май ойида 1307 нафар фуқоро жойлаштирилди.
111 та камбағал оилага енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиш ва суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 247 млн 530 минг сўм субъсидия берилди.
Тупроққалъа туманида 2020 йилда ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик фаолиятига жалб этиш ва ёшлар миграциясини тўғри ташкил этиш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.
Туманда жорий йилнинг май ойида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар 532 тани ташкил қилиди.
Пандемия даврида тадбиркорлик субъектларидан 50 та юридик шахс ҳамда 96 та якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини тўхтатган эди.
Шундан, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда 76 таси (29 таси юридик шахслар) фаолиятини қайта тиклади. (шундан, ишлаб чикариш соҳасида -10 та, қурилишда - 3 та, улгуржи ва чакана савдода - 25 та (7 таси юридик шахслар), хизмат кўрсатишда ва бошқа соҳаларда 38 та (9 таси юридик шахслар)).
Хозирги кунда 1,343 млрд.сўмдан ортиқ 68 та инвестиция лойихалари шакллантирилди. Бунда 840,3млрд сўм ва 48,4 млн $ хорижий кредитлар ва Шу ўринда Импорт ўрнини босувчи лойиха қиймати 13млн $ КАФЕЛЬ ишлаб чиқариш корхонаси шакиллантирилиб, бунда 5 млн $ лик тўғридан тўғри инвестиция жалб қилинмоқда.
Бунинг натижасида 1842 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Шу ўринда, Саноат йўналиш бўйича18 та лойиҳа қиймати 619.5млрд сўм ,12.7 млн.$ хорижий кредитлар ва албатта 2 млн $ тўғридан тўғри инвестиция жалб қилиш ишлари амалга оширилмоқда ва 963 таянги иш ўрни яратилади.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 34 та, лойиҳа қиймати167,5 млрд сўм махаллий, хорижий кредитлар 35.2 млн $ инвестиция лойихалари амалга оширилади ва 731 та янги иш ўрни яратилади.
Хизмат кўрсатиш йўналишида эса 16 та лойиҳа бўлиб қиймати 53,4 млрд сўм махаллий ва 600 минг $ хорижий кредитлар эвазига инвестиция лойихалари амалга оширилади ва 148 та янги иш ўрни яратилиши шакллантирилмоқда.
Шехлар махалла фуқаролар йиғини вакиллари ва фаолларининг 2020 йил 20 майдаги йиғилиш баёнига асосан Шехлар махалла фукаролар йиғинини бўлиш натижасида янгидан “Янги замин” махалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш тўғрисидаги йиғилиш қарори ҳамда Обод махалла фуқаролар йиғини вакиллари ва фаолларининг 2020 йил 20 майдаги йиғилиш баёнига асосан Обод махалла фуқаролар йиғинини бўлиш натижасида янгидан “Янги обод” махалла фуқаролар йиғини ва “Нуробод” махалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш тўғрисидаги йиғилиш қарори тасдиқланди.
Шунингдек сессияда Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Шу ва кун тартибидаги бошқа масалалар сессия йиғилишида кўриб чиқилди.