
27.08.2022

Жорий йилнинг ўтган 6 ойида вилоят судларида одам савдоси билан боғлиқ 4 та иш кўрилган ва айбдорларга тегишли жазо тайинланган ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан порахўрлик жиноятлари бўйича судланганлик кўрсаткичи 16 тага кўпайган.
Бу статистик таҳлиллар судьяларни фақатгина айбдорларга қонуний жазо тайинлаш билан чекланиб қолмасдан, балки жиноят содир этилаётган маҳалла, ташкилотларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ўтказиш ҳамда содир этилган жиноятларни аҳоли билан муҳокама қилишга ундади.
Шу мақсадда вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан “Менинг маҳаллам - менинг судьям” ғояси асосида вилоят перинатал марказида тиббиёт ходимлари билан ўтган давра суҳбати ўтказди. Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари ва судьялар судда кўрилган коррупция ва чақалоқ савдоси жиноятлари ва жиноятчиларга тайинланган жазо ҳақида маълумот беришди.