Faxriy o'qituvchilar holidan habar olindi
01.10.2022
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бугун туман ҳокими Алишер Салаев бошчилигида ҳоким ўринбосари Зокиржон Рўзметов ва Нуронийлар бўйича маслахатчи Юсуфбой ака Оллабергановлар кўп йиллар давомида таълим соҳасида фаолият юритиб, ўқувчиларга билим бериб келган меҳнат фахрийлари бир гурухининг хонадонларида бўлиб, касб байрамлари билан муборакбод этдилар ва эсдалик совғаларини топширдилар.
Байрамингиз муборак азиз устозлар!