ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
08.06.2022
Бугун 8 июнь куни Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими Алишер Салаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тупроққалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири У.Ўразбоев ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди ва қабулда 32 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
ҚАБУЛ ДАВОМИДА:
Моддий ёрдам масаласида - 6 та
Ишсизлик масаласида - 6 та
Тадбиркорлик масалаларида - 5 та
Коммуникациялар масаласида - 4 та
Уй-жой масаласида – 5 та
Бошқа масалалар юзасидан 6 та мурожаатлар тингланди.
10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал қилинди ҳамда ўрганишга вақт талаб қилувчи мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.