Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Бугун 26 март куни Тупроққалъа тумани "А.Ибрагимов" маҳалласида истиқомад қилувчи ёшлар билан 3-сонли умумтаълим мактабида учрашув бўлиб ўтди.

 

Ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари - Муродбек Давлетов, Зафарбек Матчанов ва Зокиржон Рўзметов, шунингдек Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Хуррам Расулов ҳамда Ёшлар иттифоқи раиси Азамжон Комилов иштирок этишди.

 

Ёшлар томонидан асосан доимий иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан 14 та мурожаат билдирилди ҳамда мутасаддилар томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, билдирилган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 
 
 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Mart 26, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат