15.10.2021
Давлат хизматлар агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси, Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакиллиги ҳамкорлигида ФҲДЁ бўлимларида ФҲДЁ бўлими ходимлари ва диний соҳа ходимлари иштирокида ёш оила қурувчилар билан маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиб бориш йўлга қўйилиб, бугун Тупроққалъа туман ФҲДЁ бўлимида ёш оила қурувчилар билан туман ФҲДЁ бўлими мудираси ва туман бош имом хатиби иштирокида суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида оила қурувчиларга оила муқаддас маскан эканлиги, эр-хотиннинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ФҲДЁ бўлимларида қонуний никоҳдан ўтгандан кейингина шаърий никоҳдан ўтиш лозимлиги, шунингдек, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби масалалар бўйича тушунча берилди.