06.09.2021
Тупроққалъа туманидаги барча умумтаълим мактабларида янги - 2021-2022 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тантанали сафланиш бўлиб ўтди.
Биринчи ўқиш куни "Мустақиллик дарси" билан бошланди. Барча ташкилот, муассаса раҳбарлари тумандаги 21 та умумтаълим мактабларига бириктирилиб, улар томонидан "Мустақиллик дарслари" ўтилди.
Хусусан, Тупроққалъа тумани ҳокими Алишер Салаев 8-умумтаълим мактабида бўлиб, устоз-мураббийларни, ўқувчиларни янги ўқув йилининг биринчи куни, яъни "Билимлар куни" билан муборакбод этди ва мактабга илк бора қадам қўйган ўқувчиларга Президентимиз совғаларини тақдим этди.
Сўнгра туман раҳбари мактабда "Мустақиллик дарси"ни ўтди. Дарс мобайнида мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги беш йил ичида таълим соҳасига, ёшларнинг баркамол бўлиб улғайишига берилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.