02.02.2021
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Бунинг ижроси юзасидан Тупроққалъа тумани ҳокими Алишер Салаев томонидан доимий тарзда фуқаролар қабул қилиниб, муаммоларининг ижобий ҳал бўлиши натижасида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар аста-секин ўз ечимини топа бошлади.
Жумладан, бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган “А.Ибрагимов” маҳалласидаги 3-сонли мактабда туман ҳокимининг аҳоли билан сайёр қабули ўтказилди ва фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Кечгача давом этган қабулда мурожаатларнинг аксарияти кредит, бандлик, моддий ёрдам, маҳаллада оилавий поликлиника ташкил қилиш масалалари бўйича бўлди. Мурожаатлар тингланиб, кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди ва вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Шулардан, иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаати қилган Арапбоев Ойбек ҳамда Қаландарова Зебо ободонлаштириш бошқармасига ва туман ичимлик суви корхонасига шу жойнинг ўзида ишга жойлаштирилдилар.
Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бош Вазири Қабулхоналарининг Тупроққалъа тумани бўлими мудирлари ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Қутлимуратова Нигора Машариповна ҳам сайёр қабулда иштирок этиб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўзларининг тафсия ва кўрсатмаларини билдириб ўтдилар.
Тупроққалъа туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.