05.02.2021
Буюк мутафаккир ва давлат арбоби, маънавиятимиз гултлжи Алишер Навоийни танимаган, билмаган, асарларини ўқимаган, ғазалларидан бахраманд бўлмаган киши бўлмаса керак.
Алишер Навоийниг мумтоз асарлари ўзининг беқиёс нафосати билан замонлар давомида яшаб, китобхоннинг руҳий оламини жунбушга солиб келмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг 19 октябр 2020 йилда ПҚ-4865-сонли "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Алишер Навоий таваллудини муносиб нишонлаш мақсадида республикамиз бўйлаб арбобнинг ҳаёти ва ижодини ўзида мужассам этган маънавий - маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу қаторда, Тупроққалъа туманидаги 6-сонли "Мусиқа ва санъат мактаби"да 1-сонли умутаълим мактаби ўқувчилари томонидан Навоийнинг сара дурдона асарларидан саҳналаштирилган чиқишлар, ғазал ва рубоийлар ҳамда улар асосида яратилган куй ва қўшиқларни ўзида жамлаган адабий - бадиий кеча ўтказилди
Унда туман ҳокимлиги, туман маънавият бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими ходимлари, 9203-сонли Чегара қўшинлари ҳарбийлари, ота-оналар ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбир кўтаринки рухда бўлиб ўтди.
Тупроққалъа тумани ахборот хизмати.