Аёллар ҳуқуқ ва манфаатлари доим ҳимояда
11.06.2022
Бугун Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди раиси И.Исмоилов бошчилигида, туман ҳокимининг Оила ва хотин қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.Аминова, ИИБ, ҳокимлик мутасаддилари ва аёллар фаоллари иштирокида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишга "Мухаббат", "Навбаҳор" ва "Ёшлик" маҳалларидан ташриф буюрган хотин-қизларга ҳуқуқ ва манфаатлари тушунтирилди.
Ўртага ташланган масалалар муҳокама қилиниб, аҳоли мурожаатлари тингланди.