28.01.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:
• Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (1-илова);
• Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастури (2-илова);
• Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати (3-илова);
• Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (4-илова);
• Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича “Йўл харитаси” (5-илова) тасдиқланган.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик жараёнлари билан Давлат статистика қўмитасининг тегишли веб-сайти ( www.aholi.stat.uz) орқали батафсил танишиш мумкин.