
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
09.05.2022

Бугун туман марказидаги Хотира майдонида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Меҳнат фахрийлари, ҳарбий-маъмурий сектор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ҳарбий қисмлар ва кенг жамоатчилик вакиллари "Аждодлар сиймоси" пойига алвон гулчамбарлар қўйиб, жанг майдонларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган, истиқлол йўлида жон фидо қилган ота-боболаримизнинг букилмас иродаси, жасорати ва матонатини ёд этиб ҳурмат бажо келтирдилар.
Тадбирда туман ҳокими Алишер Салаев иштирок этди.


