
26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни
26.09.2022

Бугун Тупроққалъа туманидаги 9203 ҳарбий қисмларда "26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни" муносабати билан туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Маданият бўлими ҳамкорлигида маънавий-маърифий ва маданий кўнгилочар тадбир дастурлари бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Алишер Салаевнинг табриги ва совғалари ўз эгаларига етказилди.



