Ўтган 8 ой давомида 11 минг 480 та давлат хизматлари кўрсатилди.
06.09.2021
Тупроққалъа туман "Давлат хизматлари маркази"да 2021 йилнинг ўтган 8 ойи давомида жами 11 480 та давлат хизматлари кўрсатилган.
Шундан:
- 2 633 та кадастр ва архитектура хизматлари учун;
- 2 366 таси болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун;
- 1191 таси руҳий касалликлар ва наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш учун;
- 917 таси ФҲДЁ бўйича архив маълумотлари учун;
- 815 таси пенсия (нафақа) ҳақида маълумот;
- 300 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказиш учун;
- 3258 та бошқа қолган хизматлар учун аризалар юборилган.
Бу давр мобайнида жами 247 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилган.