
24.12.2021

Жорий йил 24 декабр куни Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзкомназорат Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси, вилоятдаги соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторлари раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими А.Салаев ҳам иштирок этди.

Тадбирда раҳбарлар томонидан тумандаги аҳоли, тадбикорлик субъектлари, корхона ва ташкилотларга алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида кўрсатилаётган хизматлар, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар бўйича ахборот беришди.
Тупроққалъа туман ҳокими томонидан келгусида соҳадаги барча ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар давом эттирилишини ва туманда соҳага доир лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдамлар кўрсатилишини билдирилди.
Масъуллар томонидан келгусида Тупроққалъа туманида симли телефон ва интернет тармоғи кенгайтириш, А-380 магистрал йўли ва темир йўл бўйларида мобил алоқа қамровини янада яхшилаш, туманнинг олис ҳудудларда рақамли телевидениенинг тижорат пакетларини кўрсатилишини таъминлаш ҳамда почта объектлари орқали давлат хизматларини кўрсатилиши кенгайтирилишини билдирди.
Шунингдек тумандаги рақамли технологиялар ўқув маркази фаолияти билан ҳам танишилиб, ушбу марказнинг фаолиятини янада яхшилаш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.


