06.07.2020
Тупроққалъа туманида 2020-2022 йилларда яна 1 трлн 230 млрд 699 млн сўм қийматидаги 85 та лойиҳа амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Хусусан:
• Саноат йўналишида: 20 та 756 млрд 221 млн сўмлик;
• Хизмат кўрсатиш йўналишида: 24 та 71 млрд 528 млн сўмлик;
• Қишлоқ хўжалиги йўналишида: 41 та 402 млрд 950 млн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.
Янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши муносабати билан янги 2080 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳаларнинг молиялаштириш манбалари сифатида жами 1 трлн 230 млрд 699 млн сўмнинг:
• 676 млрд 897 млн сўм қиймати ташаббускор ҳисобидан;
• 384 млрд 918 млн сўм қиймати банк кредитлари ҳисобидан;
• 33 млн 463 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий кредитлар ҳисобидан;
• 11 млн 500 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвеститция ҳисобидан ташкил қилиниши кўзда тутилмоқда.